12:06 / 03.01.2018
4 106

Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби

Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби
AKKet.com портали исталган смартфон тез қувватсизланиб қолишининг 6 та асосий сабабини келтириб ўтди. Қуйида келтирилган тавсияларга амал қилиш ҳар қандай гаджетнинг автоном ишлашини 10-40 фоизга оширишга имкон беради.

Биринчидан, экран қанчалик ёрқин бўлса, батарея шунчалик кўп қувват ишлатади ва мос равишда тезроқ қувватсизланади. Шу сабабли экраннинг автоматик ёрқинлигини ўчириб қўйиш ёки уни ўзингизнинг эҳтиёжингизга мос ҳолда созлаш лозим.

Иккинчидан, уяли алоқа оператори тармоғи ҳам смартфонни қувватсизлантиради. Доимий равишда 3G/4G ёки Bluetooth орқали бирор нарсага уланган телефон уланмаганига нисбатан тезроқ қувват йўқотади.

Батареяни, шунингдек, фон режимида ишловчи дастурлар ҳам тез қувватсизлантиради. Бу ҳолда мажбурий равишда дастурларга фон режимида ишлашни тақиқловчи Battery Doctor каби махсус дастурлардан фойдаланиш мумкин.

“Жонли тасвирлар”дан (живой обой) фойдаланиш ҳам процессор ва график тезлаштиргичга муайян юкламани вужудга келтиради. Бунинг оқибатида гаджет нафақат секинроқ ишлайди, балки тезроқ қувватсизланади.

Шунингдек, “Экраннинг автоматик бурилиши” функцияси ҳам қувватни “тез ейди”. Қувватни бекорга сарфламаслик учун, экранни бир хил – вертикал вазиятга қўйиш керак. Зарурат бўлганда “автоматик бурилиш” функциясини ёқиш мумкин.

Смартфонни кўчада совуқ бўлганда ишлатмасликка ҳаракат қилинг. Гап шундаки, совуқ ҳарорат аккумуляторларга салбий таъсир қилади: улар тезроқ қувватсизланади ва ҳаттоки ўчиб қолиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфонларнинг тез қувват йўқотишининг 6 сабаби