date
views 4 334

Тадқиқот: Америкаликлар оммавий равишда «Facebook»ни тарк этмоқда

Тадқиқот: Америкаликлар оммавий равишда «Facebook»ни тарк этмоқда
Фото: «NV.ua»
«Pew Research Center» тадқиқотлари натижаларига кўра, америкалик ўсмирлар «Facebook» ижтимоий тармоғидан воз кечиб, «Snapchat» ва «Instagram»дан фойдаланишга ўтган, деб хабар бермоқда «Хабар» нашри.

Америкадаги 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларнинг атига 51 фоизи «Facebook»дан фойдаланади. Ижтимоий тармоқнинг машҳурлиги 2015 йилги натижалардан 20 фоизга тушиб кетган.

Айни вақтда америкалик ўсмирларнинг аксарияти «YouTube»дан (85 фоиз), «Instagram»дан (72 фоиз) ҳамда «Snapchat»дан (69 фоиз) фойдаланаётгани маълум бўлди.

Аввалги тадқиқот натижаларида ўсмирларнинг 52 фоизи «Instagram»дан фойдалангани аниқланган бўлса, 41 фоизи «Snapchat» ишлатар эди. 2015 йилдаги сўровларга «YouTube» киритлмаган.

«Facebook» даромади кам бўлган оила фарзандлари орасида машҳурлигича қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тадқиқот: Америкаликлар оммавий равишда «Facebook»ни тарк этмоқда