Mastercard тўлов тизими Британиядаги дўконлар учун Smart Mirror тўлов функцияли ақлли кўзгуларни ишлаб чиқарди. Бу янги ихтиро йилнинг охиригача дўконларга оммавий тарзда ўрнатилади. Smart кўзгу касса олдида тўловларни амалга ошириш учун тўпланган харидорлар сонини анча камайтиришга ёрдам беради. Шуниндек, ушбу ихтиро кийиниш хоналарига ажратилаётган вақтнинг 40% тежашга ҳам ёрдам беради.
Mastercard компаниясининг ушбу янги ихтироси ўзида RFID технологиясини қўллаб-қувватлайди (объектларнинг автоматик идентификацион радиотўлқини ). Шу сабабли бу каби кўзгулар маҳсулотни таниш кобилиятига эга. Аниқроғи, мижоз кийим алмаштириш хонасига кирганида, ақлли кўзгу бир зумда мижозга тегишли ўлчам ва рангини танлаб беради. Тўлов эса, пластик карта ёки мобил илова ёрдамида ушбу кўзгу орқали амалга оширилади.
Money 20/20 номли конференцияда намойиш қилинган кўзгу Американинг бир қатор дўконларига, жумладан Levi’s брэндининг дўконларида ўрнатилган. Яқин келажакда Smart Mirror кўзгулари Британиянинг қатор дўконларида ҳам ўз ўрнига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди