01:55 / 10.11.2018
4 353

Швеция аҳолиси қўлига "микрочип" ўрнатилмоқда

Швеция аҳолиси қўлига "микрочип" ўрнатилмоқда
Жорий йилнинг баҳоридан Швецияда аҳолини чиплаштириш ишлари бошланган. Одамлар бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқ орасига пластик карта, рухсатнома ва бошқа ўзлари билан олиб юрувчи қурилмаларни ўрнини босувчи микрочип ўртишмоқда. Агар ўтган йили 100 га яқин одам шу йўл билан тўлов қилган бўлса, бу йили Daily Mail маълумотига кўра, 4 мингдан ошган ва яна ошиб бормоқда.

Чипнинг хусусиятлари:
  • Электрон ҳамён, банк карталари, йўл чипталари ва шунга ўхшаш рухсатномаларнинг ўрнини босади. Унинг ёрдамида терминалга қўл теккизиб, тўловларни амалга ошириш мумкин;
  • Ҳажми гуруч донасидай;
  • Нархи, ўрнатиш хизматлари билан $180 ташкил этади. Айрим компаниялар ўз ходимларига бепулга ўрнатишни йўлга қўйган;
  • GPS ўрнатилмаган, шунинг учун одамни кузатиш имконияти йўқ;
  • Чип фақатгина терминалдан бир неча сантиметр яқинликда ишлайди. Маълумотни ўғирламоқчи бўлган жиноятчи чип ўрнатилган қўлни қўлга киритсагина мақсадига етади;
  • У "фаол" қурилма эмас, яъни ўзида маълумот сақлайди, аммо бошқа қурилма маълумотларини ўқий олмайди.

Бундай янгиликка қарши бўлганлар ҳам бор. Биринчидан, скептиклар ҳеч ким инсондаги маълумотларни ўғирланишидан сақлашга тўлиқ кафолат бера олмайди, деб ҳисоблашмоқда. Иккинчидан, қурилмада GPSнинг йўқлиги вақтинча, кейинчалик йирик компаниялар ҳодимларининг қаерда юрганликларни билиш учун кузатишни йўлга қўйишлари мумкин, деган фикрни илгари суришмоқда. Улар, бўлмаса, нега айрим компаниялар бу хизматни текинга амалга оширишмоқда, деган саволни қўйишди. Бир сўз билан айтганда, "Катта Оға сени кўриб турибди, Катта Оға сени кузатмоқда".

Ҳа, бу жуда қулай. Ҳеч қандай ортиқча ҳаракатсиз эшик очиш, бирор нарса харид қилиш ёки жамоат транспортида тўловни биргина қўл билан бажариш мумкин.

Балки, 5 йилдан сўнг тасодифан ушбу мақолани ўқиганлар консерватив мулоҳаза юритилганидан кулар, аммо масаланинг бошқа томони ўйлантириш ҳам мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз, микрочипларга ишонса бўладими? Сиз қўлингизга микрочип ўрнаттирармидингиз?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Швеция аҳолиси қўлига "микрочип" ўрнатилмоқда