Олимлар янги хавф ҳақида огоҳлантирди: Ер вақти ўзгармоқда

Олимлар янги хавф ҳақида огоҳлантирди: Ер вақти ўзгармоқда

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар кўпроқ ҳаво ҳарорати, қурғоқчилик ёки тошқинлар билан тилга олинаётган эди. Аммо олимлар энди бу жараён сайёрамизнинг ҳаракатига ҳам таъсир кўрсатаётганини маълум қилди.

Тадқиқотларга кўра, қутб ҳудудларидаги улкан муз қатламларининг эриши Ердаги масса тақсимотини ўзгартирмоқда. Бу эса сайёранинг ўз ўқи атрофидаги айланиш тезлигига таъсир қилиб, сутка давомийлигининг аста-секин узайишига сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги кунда сутка узунлиги ҳар асрда ўртача 1,33 миллисонияга ортиб бормоқда. Илмий манбаларда қайд этилишича, бундай кўрсаткич миллионлаб йиллар давомида кузатилмаган.

Бу ўзгаришлар оддий инсон учун сезилмаслиги мумкин. Бироқ GPS навигацияси, сунъий йўлдошлар ва юқори аниқликка асосланган технологиялар учун вақт ҳисобидаги ҳатто кичик фарқлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, аввалги тадқиқотлар музликлар эриши денгиз сатҳининг кўтарилиши ва Ер шаклидаги айрим ўзгаришларга ҳам сабаб бўлаётганини кўрсатган. Мутахассислар мазкур жараёнларнинг узоқ муддатли оқибатларини ўрганишда давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар