
Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил июнь ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг позициялари қуйидагича кўриниш олди:
- мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича ўз позициясини янада пасайтирди ва 9,63 Мбит/с. тезлик билан 132-ўринни эгаллади;
- симли интернет тезлиги бўйича 17,07 Мбит/с. тезлик билан 177 давлат орасида 116-ўриндан жой олди.
Жанубий Корея (90,06 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (195,88 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар