2 893
Геоахборот, телемедицина ва автоматик ташхис — суперкомпьютернинг яна қандай имкониятлари бор?
Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг 95 нафар ёш олимлари ва олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проекторлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировка ўтамоқдалар. Бу ҳақда физика-техника институти илмий тадқиқотчиси Хайрулло Қулматов Xabar.uz порталига маълумот бериб ўтди.
Ўзбекистондан Беларусга юборилган илмий тадқиқотчилар орасида ахборот технологиялари бўйича мутахассислар ҳам бор бўлиб, улар мазкур соҳадаги янги технологияларни ўзлаштиришни ҳамда олган билимларини Республикамизда татбиқ қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.
Беларусь Миллий Фанлар академиясига қарашли Бирлашган информатика муаммолари институтида малака ошириш курсларини ўтаётган ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар мазкур институт томонидан яратилган замонавий қурилмалар, хусусан, институтда жойлашган замонавий суперкомпьютер, робототехника, геоахборот тизимлари, сунъий йўлдош ахборот тизимлари билан танишмоқдалар. Институт ишланмаларидан бири бу — офисларда ҳам ишлатиш мумкин бўлган суперкомпьютердир. Ушбу компьютер орқали 100 дан ортиқ вазифаларни амалга ошириш мумкин.
Илмий тадқиқотчиларимиз томонидан ўрганилаётган йўналишлар орасида геоахборот тизимлар алоҳида ўрин эгаллайди. Институт олимлари томонидан таклиф этилаётган телемедицина соҳаси республикамиз учун долзарб йўналишлардан биридир. Институтда тиббиётга доир ахборотларни қайта ишлаш, уларнинг базасини шакллантириш, масофага узатиш ва таҳлил қилиш ишлари йўлга қўйилган.
Тизимнинг асосий ютуқларидан бири бу касалликни аниқлашда интеллектуал ақлни қўллаш ва унинг асосида шифокорлар учун ташхис қўйиш жараёнини тезлаштиришдир. Тизим рақамли рентген, компьютер томографияси, магнитли резонанс томографияси ва бошқа бир қанча текширувлар бўйича ахборотларни ўзида сақлайди. Касалликлар варақаси автоматик тарзда шаклланиши тизимнинг яна бир асосий ютуқларидан биридир.
Ҳозирги кунда мазкур тизим Беларусда кенг қўлланилмоқда, тизимга республиканинг хар бир шифохоналари боғланган. Умумий электрон база доимий равишда маълумотлар билан тўлдириб борилади. Бунинг натижасида бемор учун касаллик варақасининг ва тиббий дафтарчасининг қоғоз шаклини ахтариш шарт эмас.
Ўзбекистонлик илмий ходимлар Бирлашган информатика муаммолари институти томонидан яратилган тизимни ўрганарканлар, шундай тизимни Республикамизга жорий қилиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишларни институтнинг олимлари билан ҳамкорликда таҳлил қилмоқдалар.
Республикамизга мазкур тизимни қўллаш орқали касалликларни аниқлаш вақтини қисқартириш билан биргаликда, вилоятлар кесимида таҳлилий натижаларни олиш имкониятлари яратилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди