date

Apple санкциялар туфайли Қримда ўз маҳсулотларини сотишни ман қилди

Apple санкциялар туфайли Қримда ўз маҳсулотларини сотишни ман қилди

Apple компанияси 21 январь, чоршанба куни ўз ҳамкорларига 1 февралдан бошлаб Қримда фаолиятни тўхтатиш тўғрисида мактуб йўллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Daryo» нашри хабар берди.

Энди Apple ўз шерикларига Қримда компания маҳсулотларини сотиш ва техник хизматларни тақдим этишни ман қилади.

Аввалроқ Apple ўзининг Қримдаги дастурчилари билан ҳамкорликни тўхтатгани хабар берилган эди. Компания дастурчиларнинг developer.apple.com порталига киришини блоклаб қўйди, ўз дастурий таъминотини ишлатишни тўхтатишни ҳамда фаолият вақтида фойдаланилган барча материалларни йўқ қилишни талаб қилди.

Фото: AP / Daryo
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple санкциялар туфайли Қримда ўз маҳсулотларини сотишни ман қилди