
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларига бўлган йиллик талабнинг 44 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Бу масалага 4 май, душанба куни, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда эътибор қаратилган.
Йиғилишда оммабоп қишлоқ хўжалиги техникаси ва юк автомобилларини газга мослашган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
2020 йил якунигача учта пропан-бутан аралашмаси ҳамда синтетик ёқилғи (GTL) заводи ишга туширилади. Қайд этилишича, бунинг натижасида Ўзбекистонда авиакеросин, дизель ва суюлтирилган газ импорти тўлиқ қисқаради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар