07:30 / 15.05.2020
3 740

Энг харидоргир Android-смартфонлар маълум қилинди

Энг харидоргир Android-смартфонлар маълум қилинди
Samsung Galaxy A51. Фото: Phone Arena
Strategy Analytics таҳлилий фирмаси 2020 йил 1-чорагида бутун дунёда Android-смартфонлар савдоси бўйича ҳисоботни тақдим қилди. Тадқичотчилар маълумотларига кўра, жорий йил бошида энг харидоргир смартфон Samsung қурилмаси бўлди.

Шу тариқа, Android операцион тизимида ишловчи энг харидоргир смартфонлар рейтингига Samsung Galaxy A51 ҳамёнбоп смартфони етакчилик қилмоқда. 1-чорак ушбу смартфондан 6 млн дона сотилган ва бу кўрсаткич ушбу вақт ичида сотилган барча Android-смартфонларнинг 2,3 фоизини ташкил қилади. Galaxy A51 бутун дунёда, айниқса Европа ва Осиёда талабгир бўлган.

2-ўринга Redmi 8 қўйилган, ушбу смартфон бозорнинг 1,9 фоизини эгаллаган. Смартфон асосан Хитойда талабгир ҳисобланади, бироқ Европада ҳам унга қизиқиш ортиб бормоқда.

Юқоридаги икки смартфон ҳам ўрта ва ҳамёнбоп нархдаги қурилмалар сегментига киради. Strategy Analytics’да таъкидланишича, арзон гаджетларга талабнинг ошиши фойдаланувчилар коронавирус пандемияси ортида ўз моддий ҳолатларидан ташвишланишлари билан боғланган.

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 6 та смартфон киритилган. Ушбу рўйхатга кирган ягона қимматбаҳо қурилма Samsung Galaxy S20+ бўлди. У бозорнинг 1,7 фоизлик улуши билан 3-ўринни эгаллаган. Рўйхатдан Samsung Galaxy A10s (1,6 фоиз улуш), Redmi Note 8 (1,6 фоиз) ва Galaxy A20s (1,4 фоиз) ҳам жой олган.

Бутун дунёда 1-чоракда ҳаммаси бўлиб 275 млнта смартфон сотилган. Бундан 86 фоизи Android-смартфонлар ҳисобига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энг харидоргир Android-смартфонлар маълум қилинди