14:45 / 07.06.2020
2 702

Японлар коронавирус қандай тарқалишини суперкомпьютер ёрдамида аниқлашди

Японлар коронавирус қандай тарқалишини суперкомпьютер ёрдамида аниқлашди
Фото: «Geeky Gadgets»
Япониянинг RIKEN фан-технологиялар институти олимлари коронавирус инфекциясининг тарқалиш моделини яратишди, бунда «Fugaku» суперкомпьютеридан фойдаланилди. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Коронавирус билан касалланган инсон турли жойларда йўталганида микроскопик томчилар қандай тарқайди? Масалан, ойналари очиқ поезд вагонида ёки ёпиқ бинода? Япониялик олимлар бу каби саволларга суперкомпьютер ёрдамида шакллантирилган модел орқали жавоб олишди.

Тадқиқотчилардан бири — Цубокура Макотонинг айтишича, олинган натижалар асосида тавсиялар ишлаб чиқишга киришилган — июль ойида тайёр бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японлар коронавирус қандай тарқалишини суперкомпьютер ёрдамида аниқлашди