06:00 / 24.07.2020
801

Олтита камерага эга OnePlus смартфони тақдим этилди (фото)

Олтита камерага эга OnePlus смартфони тақдим этилди (фото)
Фото: Business Insider
OnePlus компанияси ўзининг янги OnePlus Nord номли смартфонини тақдим этди, деб ёзади Business Insider.

Таъкидланишича, OnePlus Nord 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди ва унга Snapdragon 765G процессори ўрнатилган. Гаджет органик ёруғлик диодли фаол матрицага эга 6,4 дюймли экран билан жиҳозланган. Янги моделнинг ўзига хослиги олтита камерага эгалигида.

Фронтал камералари 32 ва 8 мегапикселли объективларга эга, орқа панелидан эса вертикал ҳолатда тўртта камера жойлашган. Смартфоннинг асосий камераси 48 мегапикселлни, қўшимча камера — 8 Мп, макрокамера — 2 Мп ва чуқурликни ўлчовчи 5 мегапикселли сенсорни ташкил этади.

Фото: Business Insider
Смартфон тезкор қувватланиш функциясига эга, бу эса ярим соат ичида батареянинг қувватини 70 фоизга тўлдириш имконини беради.
Янги моделлар кўк ва кул ранг рангларда тақдим этилган бўлиб, OnePlus Nord’нинг энг оддий версияси нархи 399 доллардан бошланади.

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)