18:53 / 04.09.2020
2 744

Канадада яратилган кўзойнак ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймайди (видео)

Канадада яратилган кўзойнак ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймайди (видео)
Канаданинг Auctify стартапи сунъий интеллект ёрдамида самарадорликни оширадиган ва бугунги ишни эртага қолиб кетмаслигига ёрдам берадиган кўзойнакни яратди, деб ёзади The Verge.

Фото: Instagram / Auctify
Specs номли кўзойнакка унинг эгаси қараган буюмни таҳлил қилувчи камера ўрнатилган. Маълумотлар махсус иловага юборилади ва у ерда бирор юмушга, масалан, китоб ўқиш ёки ноутбукда ишлашга қанча вақт сарфланганини кўриш мумкин.

Ихтирочилар, шунингдек, ўзининг иш самарадорлигини назорат қилишни истайдиганларга огоҳлантириш функциясини ҳам қўшган. Кўзойнак инсон асосий вазифадан чалғиса уни овоз ёки ёруғлик ёрдамида огоҳлантириши мумкин. Бунда фойдаланувчининг ўзи қанақа ҳаракатлар самарадор эканлигини ўзи белгилайди.

Алгоритмлар 20 та турли ҳаракатларни идентификация қилиш имконини, жумладан, хат ўқиш, телефон, ноутбук, телевизор экранини томоша қилиш, шунингдек, залдаги машғулотлар, йога билан шуғулланиш ва мусиқий анжомдан фойдаланиш тақдим этади.

Бундан ташқари, кўзойнакдаги динамиклар мусиқа тинглаш ва қўнғироқларни қабул қилиш имконини беради. Оксиметр, акселерометр ва гироскоп кўзойнакка жисмоний фаоллик ҳамда ҳолатни кузатишга ёрдам беради. Кўзойнакдан кундалик ҳаётда фойдаланиш учун унга линза ўрнаца бўлади.

Auctify’нинг маълум қилишича, қурилмада махфийлик масалалари ҳам яхшилаб ишланган. Сунъий интеллект олинган тасвирларни таҳлил қилиб, дарҳол сурат ёки видеони интернетга юбормай ўчириб ташлайди.

Кўзойнак нархи тахминан 250 долларни ташкил этади. Стартап Indiegogo крауфандинг платформаси орқали уни ишлаб чиқаришга пул йиғмоқда, бироқ Auctify расмий сайти орқали ҳозирдан буюртмани амалга ошириш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Канадада яратилган кўзойнак ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймайди (видео)