10:38 / 30.09.2020
2 779

Хитойда Kiwigogo учар автомобили тақдимоти бўлиб ўтди

Хитойда Kiwigogo учар автомобили тақдимоти бўлиб ўтди
Фото: Motor
Электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Xpeng компанияси томонидан Kiwigogo аэромобили прототипи тақдим қилинди, деб хабар беради Motor.

Гигант октокоптерни эсга соладиган учар автомобиль икки йўловчи учун мўлжалланган бўлиб, 5 метрдан 25 метр баландликкача парвоз қилиши мумкин. Таъкидланишича, Kiwigogo’га Alibaba ва Foxconn ҳамда бошқа йирик корпорация инвесторлари томонидан 1,7 миллиард сармоя киритилган.

Фото: Motor
Kiwigogo прототип босқичида экани туфайли ҳозирча Xpeng Heitech, мазкур бизнес ва потенциал бозор истиқболларини ўрганиш билан машғул, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Туркиянинг Байкар компанияси томонидан Cezeri аэромобилининг синов парвози муҳрланган видео тақдим қилинганди. Cezeri 2 минг метр баландликка кўтарилиши, соатига 100 км тезликда 70-80 км масофани босиб ўтиши мумкин.

2019 йилда голландияликлар томонидан Pal-V тақдим қилинган ва у Kiwigogo ҳамда Cezeri’дан фарқли ўлароқ фақат ҳавода эмас, йўлда ҳам ҳаракатланиши мумкин бўлган. Учар автомобиль ерда соатига 160 километр ҳаракатланишга қодир 100 от кучига тенг бўлган ва ҳавода ҳаракатланиши учун 200 от кучига тенг двигатель билан жиҳозланган. У ҳавода соатига 180 километр тезликда, ердан 3,5 метргача баландликда ҳаракатлана олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда Kiwigogo учар автомобили тақдимоти бўлиб ўтди