16:08 / 10.10.2020
1 019

Янгича дизайн, катта экран ва 5G: Янги iPhone ҳақида нималар маълум?

Янгича дизайн, катта экран ва 5G: Янги iPhone ҳақида нималар маълум?
Фото: Alex Tai / SOPA Images / LightRocket via Getty Images
13 октябрь куни Apple янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказади. Компания айнан нималарни намойиш этишига аниқлик киритмаган, лекин бозор таҳлилчилари янги iPhone кутишмоқда.

Янги дисплей
Инсайдерларнинг маълумот беришича, 13 октябрда компания тарихидаги энг катта дисплейга эга iPhone тақдим этилади. Хусусан, 9to5Mac нашри таҳлилчи Мин-Чи Куога таяниб тақдимотда диагонали 6,7 дюймли OLED-дисплейга эга смартфон намойиш этилишини ёзмоқда. Янги iPhone экрани 6,5 дюймдан катта бўлиши ҳақида Bloomberg ҳам ёзганди.

Янги сенсор
Янги Apple смартфонининг Pro-версияси LiDAR сканери билан жиҳозланади, деб ёзади Bloomberg. Бу сенсор тўлдирилган воқелик иловалари (AR-илова) ишлашини яхшилайди.

Учта камера
Bloomberg манбалари ва Мин-Чи Куонинг маълумот беришича, iPhone 12 Pro ва 12 Pro Max учта камерага эга бўлади. Арзонроқ моделлар эса иккита камера билан жиҳозланади.

Янгича дизайн
Bloomberg журналисти Марк Гурманнинг ёзишича, Apple смартфонлари 2017 йилдан буён илк бор мутлақо янгича дизайнда чиқади. Унинг маълумотига кўра, дизайнерлар корпус четларининг ясси бўлишидан қочишган. Шунингдек, iPhone 12 корпуси алюминийдан тайёрланади, қимматроқ Pro моделлариники эса зангламайдиган пўлатдан ишланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)