00:23 / 26.11.2020
2 190

iPhone 12’нинг таннархи ҳисоблаб чиқилди

iPhone 12’нинг таннархи ҳисоблаб чиқилди
Фото: Rie Ishii
Япониянинг Fomalhaut Techno Solutions тадқиқот компанияси таҳлилчилари Apple’нинг янги смартфонлари iPhone 12 ва iPhone 12 Pro’нинг таннархини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги iPhone 12’нинг таннархи 373 долларни, iPhone 12 Pro’ники эса 406 долларни ташкил қилади.

Nikkei нашрининг хабар беришича, япон компанияси мутахассислари бу мақсадда смартфонларни қисмларга бўлаклашган ва улардаги бутловчи қисмлар неча пул туришини аниқлашган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги смартфонларнинг энг қиммат бутловчи қисми OLED-экрани ҳисобланади ва унинг нархи 70 долларни ташкил қилади. Гаджетларда қўлланган Apple A14 Bionic процессори 40 долларга, Samsung’нинг флэш-хотираси 19,2 долларга, SK Hynix DRAM тезкор хотира 12,8 долларга ва Sony’нинг фотосенсорлари 5,5-7,4 долларга баҳоланган.

Янги iPhone’ларда қўлланган бутловчи қисмларнинг 26,8 фоизи Жанубий Корея компанияларида, 21,9 фоизи АҚШда ишлаб чиқарилган.
Таҳлилчилар гаджетлар таннархини ҳисоблашда ишлаб чиқиш, реклама, маркетинг, логистика харажатларини ҳисобга олишмаган.

Айни вақтда АҚШда iPhone 12 смартфони 800 доллардан, iPhone 12 Pro эса 1000 доллардан бошлаб сотилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)