Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Android-смартфон ишлаб чиқарувчилар ўртасида энг тезкор қувватлантиргич яратиш бўйича «уруш» кетмоқда, ҳозирда рекорд Xiaomi ва Мi 10 Ultra’нинг 120 ваттли блокига тегишли. Бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам босқичма-босқича янги қувватга ўтмоқда, Мопоинт қувватлантиргичи пайдо бўлди — у жуда кичкина ва 100 ваттни қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Мазкур қувватлантиргичнинг ўзига хослиги унинг ўлчамида — у ултрабукларга мўлжалланган замонавий қувватлантиргичга ўхшайди. Аниқ ўлчамлари — 6,3х6,3х3,05 сантиметр.
Қурилма бир вақтнинг ўзида тўртта гаджетни қувватлантира олади — смартфон, планшет, ноутбук ва соатлар. Иккита USB Type-C портлари 100 ваттни, яна бир USB Type-C 20 ваттни қўллаб-қувватлайди ва 18 ваттга тенг тўлиқ ўлчамли USB-А ҳам мавжуд.
Қувватлантиргични ишлаб чиқаришда галлий нитридли GaN технологиясидан фойдаланилган. Компания бу каби кичик ўлчамдаги қурилмани максимал кучланишга ҳам бардош бера оладиган қилиб яратган. Ягона камчилиги, учта порт банд бўлса, 100 ваттли порт тўлиқ қувватда ишламайди. Қувват улар орасида тенг тақсимланади.
Монопоинт ҳозирда Indiegogo лойиҳасига жойлаштирилган бўлиб, уни 59 доллар эвазига олдиндан буюртма қилиш мумкин. Етказиб бериш ишлари 2021 йилнинг январига режалаштирилган. Таққослаш учун iPhone’нинг 20 ваттли қувватлантиргичи нархи 27 долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида Оppо компанияси 125 ваттли ўта тезкор симли қувватлантиргични тақдим этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди