Францияда чивинлар ва безгакка қарши курашга ихтисослашган компания мутахассислари одамни нафақат ҳашаротлар, балки вируслардан ҳам ҳимоя қиладиган қурилмани ихтиро қилишди ва синовдан муваффақиятли ўтказишди.
«Ҳашаротлар одатда бизни ҳид орқали топишади. Унинг тарқатувчиси ҳисобланган молекулалар кучсиз электр майдони ёрдамида чекиниши мумкин. Медальон кўринишидаги мослама айнан уни юзага келтиради», — дея маълум қилишди компаниядагилар.
Коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ишлаб чиқувчилар ўзларининг қурилмаларига озгина ўзгартириш киритишга қарор қилишди. Улар медальонга номи сир сақланаётган қандайдир минерал ва ҳавони озонловчи аппаратни қўшдилар. Энди у ҳаводаги вирусларни, шу жумладан, SARS-CoV-2ни ҳам чекинтиради.
«Le Parisien» нашрининг ёзишича, қурилма аллақачон Париждаги Пастер институтида синовдан ўтказилди. Қурилма ёпиқ жойда 10 дақиқада ҳавони 94 фоиз вирус штаммларидан тозалаган. Оммавий ишлаб чиқариш маъқулланган бўлиб, ҳозирда медальонга талаб ошмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”