Фото: Facebook / «Probok.net»
Москва Транспорт департаменти Россия пойтахти кўчаларига квадрат шаклидаги бешта янги светофорларни ўрнатди. Янги техника ноодатий дизайндан ташқари қатор инновацион функцияларга эга, деб хабар беради Motor.
Сигналларнинг ўзи олдингидек доира шаклида қолган бўлишига қарамай, янги светофорлар бир қатор афзалликларга эга. Ёритиш майдонининг ортгани ҳисобига максимал ёрқинлик ошган, шу сабабли сигналлар ҳайдовчи ва йўловчилар кўзига яхшироқ ташланади.
Ҳаракатланишга рухсат берувчи ва тақиқловчи сигналлар махсус дисплейга жойлаштирилган бўлиб, унга исталган тасвир ёки маълумотни чиқариш мумкин. Масалан, янги светофорлар орқали тирбанликлар, йўллар таъмирланаётгани ёки об-ҳавонинг ёмонлашгани тўғрисида маълумотларни узатса бўлади. Бундан ташқари, янги техника бурилишларда учинчи сексиянинг ўрнатилишисиз пиёдалар ва транспортнинг бир вақтда ҳаракатланишига имкон беради.
![]()
Фото: Facebook / «Probok.net»
Квадрат светофорлар кузатув камералари, шунингдек, зарарли газлар даражасини аниқлайдиган датчиклар билан жиҳозланган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги техника трафикни тинчлантириш ва йўллар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Келажакда инновацион светофорлар мамлакатнинг барча шаҳарларига ўрнатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Хоразмда кўчма тартибда олиб юришга мўлжалланган инновацион светофор жорий қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Apple айфонлардаги “олма” белгисини одатдаги жойидан бошқа ерга кўчиради

Samsung квадрат шаклида йиғилувчи телефонни яратиш устида иш бошлади

Facebook штаб-квартираси ёнидан шаҳарча қуради

Facebook’дан ўз ҳис-туйғуларини яшириш йўли топилди

LG янги смартфонини тақдим қилди

Тошкент чорраҳаларида таймерли светофорлар пайдо бўлади