15:21 / 11.02.2021
2 423

Hyundai биринчи «юрадиган машина» — Тигер’ни намойиш этди

Hyundai биринчи «юрадиган машина» — Тигер’ни намойиш этди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Hyundai компанияси ғилдираклари механик «оёқларга» айлана оладиган ўзининг Тiger машинасини намойиш этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Тiger Х-1 лойиҳаси — Hyundai томонидан тажриба мақсадида яратилган New Horizons Studio компаниясининг лойиҳаси ҳисобланади. У оддий автомобиль ва робот-трансформер ўртасидаги машинага ўхшаш бўлиб, оддий йўлларда тўлиқ узатмали автомобиль каби ҳаракатлана олади. Зарурат туғилганида эса мeханик «оёқлари» ёрдамида мураккаб тўсиқларни босиб ўтишга қодир.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Шундай қилиб, Hyundai компанияси келажак транспорти учун янги ғояни синаб кўришга уринмоқда — ҳозирда Тiger Х-1 ўлчами жиҳатидан дрон ёки ўйинчоқ автомобиль каби унинг ёрдамида у қадар оғир бўлмаган юкларни мураккаб шароитда ташиш мумкин. Келажакда ғоя муваффақиятли чиқса, уни тўлиқ ўлчамда амалга ошириш мумкин бўлади.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Бу каби қурилмадан кўплаб соҳаларда фойдаланиш мумкин. Агар кичикроқ варианти олинадиган бўлса, бу турдаги дрон-етказиб берувчилар кўплаб тўсиқлар мавжуд шаҳар шароитларида фойда беради. Катта форматда эса юрадиган автомобиль одамларни тоғ ёки масалан, Марсга ташиши мумкин.

Компания ҳозирча бу каби техниканинг нархи қанча бўлиши ва у қачон оммавий ишлаб чиқарилиши мумкинлигини маълум қилишга тайёр эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Hyundai биринчи «юрадиган машина» — Тигер’ни намойиш этди