11:55 / 06.09.2021
1 908

Геймерлар учун мўлжалланган Red Magic 6s Pro флагманининг техник тавсифи ошкор бўлди

Геймерлар учун мўлжалланган Red Magic 6s Pro флагманининг техник тавсифи ошкор бўлди
Фото: TENAA
6 сентябрь куни геймерлар учун мўлжалланган янги Red Magic 6s Prо флагманининг тақдимоти бўлиб ўтади, аммо ҳозирда TENAA регулятори томонидан моделнинг асосий техник тавсифлари ошкор қилинган, деб хабар беради IXBT.

Red Magic 6s Pro модели Full HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган 6,8 дюймли OLED-экранга эга бўлади. Кадр частотаси кўрсатилмаган, аммо у 120 ёки 144 герц бўлади, сенсорли қатлам частотаси эса — 720 герц. Геймерлар учун мўлжалланган смартфоннинг ён томонларига клавишлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг частотаси 450 герцга тенг.

Маълумотларга кўра, аппарат бир кристалли Qualcomm Snapdragon 888 Plus операцион тизими базасига ва уч хил вариантдаги хотирага эга: 8/128, 12/256, 16/512 гигабайт. Фронтал камераси 8 мегапикселни ташкил этади, асосий камера сифатида 64, 8 ха 2 мегапикселли датчиклардан фойдаланилган.

Шунингдек, смартфон созланадиган RGB «подвеска», 120 ваттли тезкор қувватланиш функцияли сиғими 4380 мА/соат аккумулятор ва Android 11’га эга бўлган. Қурилма корпусининг қалинлиги 9,5 миллиметрни, оғирлиги эса 215 граммни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Геймерлар учун мўлжалланган Red Magic 6s Pro флагманининг техник тавсифи ошкор бўлди