22:22 / 28.03.2024
249

Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади?

Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади?
Биз одатда салбий ҳис-туйғуларимизни ифода этишдан қўрқамиз ва кўз ёшларимизни ушлаб турамиз: қаршимиздаги инсонлар олдида ўзимизни руҳан кучли кўрсатишга уринамиз ёки шунчаки ҳиссиётларимиз ошкор бўлишидан уяламиз. Кўз ёшлари бизни жамиятда заиф инсон эканлигимизни англатади, деган тушунча инсонлар онгида ўрнашиб қолган.

Табиатда ҳеч бир нарса бесабаб яратилмаган: биз хавфсиз, ҳиссий жиҳатдан позитив муҳитда йиғласак, тўкилган кўз ёшлар организмга фойдали бўлиши мумкин. Хурсандчилик йиғиси организмда эндорфинлар кўпроқ ишлаб чиқарилишига ва стрессни енгиллаштиришга сабаб бўлади.

Фото: Shutterstock
Нега йиғлаймиз?

Кўз ёшлари пайдо бўлишининг аниқ ва тўлиқ илмий тасдиғи ҳозирча мавжуд эмас. Нима учун инсонлар кучли ҳис-туйғулар ёки жисмоний оғриқ туфайли кўз ёш тўкиши ҳам тўлиқ ўрганилмаган. Чунки эволюция нуқтайи назардан йиғи сабабини тушунтириш мушкул. Бу инсонларга хос ижтимоий белги ва атрофдагилар ёрдам бериши учун ишора ҳисобланади.

Инсонларда уч хил турдаги кўз ёши ишлаб чиқарилади:
  • Базал кўз ёши секрецияси — доимий равишда кўз ёш безлари томонидан ишлаб чиқарилади ва кўзни намлантириб туришга хизмат қилади;
  • Рефлектор кўз ёши — кўзга бирор нарса тушганда ҳимоя сифатида ажраладиган кўз ёшлар;
  • Ҳиссий кўз ёшлар — турли ҳис-туйғу ва оғриқ туфайли юзага келадиган кўз ёшлар.

Йиғлашнинг фойдали жиҳатлари

Фото: The Telegraph
Кўз ёш тўкиш эволюцион жиҳатдан муҳимлиги шундаки, инсон йиғиси атрофдагиларда ҳамдардлик ҳиссини уйғотади ва бу орқали ижтимоий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Йиғлаш — болалар ва катталарда бирдек ёрдам сўраш ишораси бўлиб, кўз ёшни кўрган ва эшитган инсонлар ёрдамни таъминлашига хизмат қилади.

Шунингдек, йиғлаш физиологик жиҳатдан организм учун фойдали ҳисобланади. Баъзи тадқиқотларга кўра, йиғи ўзини ўзи тинчлантиришнинг бир шакли бўлиши мумкин. Кўз ёшлари эндорфин ва окситоцинни ишлаб чиқариши туфайли танадаги оғриқни енгиллаштиришга ёрдам беради. 2020 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган кичик тадқиқотга кўра, йиғлаш терапияси кўкрак бези саратонини бошидан кечирган аёлларнинг ҳиссий ва жисмоний аҳволини яхшилаган.

Шундай қилиб, кўз ёш тўкиш стрессни камайтириш, мушаклардаги тарангликни енгиллаштириш ва хотиржамликка эришиш учун фойдалидир. Ҳиссий кўз ёшлар организмдаги стресс гормони ва токсинларни чиқариб юборади, қон босимини туширади ва кўзларни намлантиради. Йиғлаётган пайт атрофдагилардан юпанч ва қўллаб-қувватлаш олган инсон ўзини хавфсиз ҳис этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади?