Ясмиқ қадим замонлардан бери инсон таомларида муҳим ўрин эгаллаб келаётган дуккакли ўсимлик ҳисобланади. Асосан Осиё, Яқин Шарқ ва Орта Ер денгизи мамлакатларида кенг етиштирилган бўлса-да, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб оммалашган.
Унинг ўзига хос мазаси, тез пишиши ва юқори озуқавий қиймати туфайли кўпчиликнинг дастурхонидан жой олган. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган бу маҳсулот айни пайтда баъзи ҳолларда салбий таъсирларга ҳам эга бўлиши мумкин. Шунинг учун ясмиқнинг фойдали ва эҳтиёткорлик талаб қиладиган жиҳатларини билиш муҳим.
Ясмиқ таркиби ва озуқавий қиймати
Ясмиқ энг аввало ўсимлик оқсилига бойлиги билан қадрланади. 100 грамм ясмиқда тахминан 25 граммгача оқсил мавжуд. Бу эса гўшт истеъмол қилмайдиган ёки вегетариан турмуш тарзини танлаганлар учун қимматли протеин манбаи ҳисобланади.
Шунингдек, ясмиқ таркибида темир, калий, магний, фосфор ва Б гуруҳи витаминлари кўп. Айниқса, фолий кислотаси (Б9) жуда юқори бўлиб, қон ҳосил бўлиши ва ҳомиладор аёллар саломатлигида муҳим аҳамият касб этади.
Ясмиқдаги толалар (клетчатка) ҳазм жараёнини енгиллаштиради, ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятнинг олдини олади. Шу билан бирга, унинг таркибидаги мураккаб углеводлар организмга узоқ муддатли энергия манбасини беради.
Ясмиқ таркибидаги витамин ва минераллар ҳақида маълумот
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар