Тошкентдан Бухорога самолётда келин бўлиб борган қизнинг тўйи муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)
1 дақиқа ўқиш25

Тошкентдан Бухорога келин бўлиб борган қиз ўзининг ғайриоддий тўйи билан ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Келин-куёв манзилга одатий тўй кортежида эмас, балки самолётда етиб боришни танлаган.
Қизиғи, улар махсус чартер рейсида эмас, балки оддий йўловчилар билан бир рейсда парвоз қилишган. Самолёт Бухоро аэропортига қўнгач, келин тушаётиб, ўзбекона урф-одатга мувофиқ йўловчиларга «келин салом» қилган.
Кутилмаган бу ҳолат самолётдаги йўловчилар учун ҳам ўзига хос таассурот қолдирган. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…