Автомобиль тагидан топилган сирли қоғоз ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда автомобил тагига ёпиштириб қўйилган, ғалати белгилар туширилган қоғоз акс этган видео кенг тарқалмоқда. Ушбу топилма интернет фойдаланувчилари орасида турли тахминларга сабаб бўлди.
Видеода ҳайдовчи автомобилини текшираётган пайтда унинг тагига ёпиштирилган қоғозни пайқаб қолади. Қоғозни олиб, очиб кўрганида эса унинг ичида турли тушунарсиз рамзлар ва скелет тасвири борлиги кўринади.
Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу белгиларни сеҳр-жоду билан боғламоқда. Бироқ қоғознинг аслида нима мақсадда тайёрлангани, уни ким ва нима сабабдан автомобил тагига жойлаштиргани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Шу боис топилманинг сеҳр-жоду билан боғлиқ экани ҳақидаги гаплар тасдиқланмаган тахминлигича қолмоқда.
Видеодаги ҳолат интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар орасида бу кимнингдир ҳазилими ёки бошқа мақсадда қилинган ҳаракатми, деган саволлар пайдо бўлмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…