Баҳор қуёши терини қандай қаритади?

1 дақиқа ўқиш1.1K
Баҳор қуёши терини қандай қаритади?
Баҳор қуёши терини куйдирмайди, бироқ унинг таркибидаги ультрабинафша ҳар қандай шароитда терининг эрта қаришига, пигментлар ва тери саратони касаллигига чалинишга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида РИА Новости мутахассис фикрига таяниб маълум қилди.

“Кўпчилик баҳор қуёшини хавфсиз деб ўйлайди, шу сабабли ҳимояланиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмайди. Тўғри, қуёш ҳозир ёзда бўлгани каби фаол эмас, бироқ ультрабинафша нурларининг организм ва терига яширин зарарлари ҳақида унутмаслик лозим. Ультрабинафша нури қандай миқдорда бўлмасин, барибир зарарли. Терини қаритади, пигментлар пайдо қилади, ҳатто тери саратонига ҳам олиб келиши мумкин” ,- дейди шифокор – дерматовенеролог, Людмила Анохина.

Мутахассиснинг айтишича, баҳор бошланишидан то куз ўрталаригача қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш зарур. Масалан 0 дан 50 гача SPF даражаси бўлган кремлар. Тери қанча оқ бўлса, крем ҳимоя даражаси шунча юқори бўлиши керак.

Кремни терининг барча очиқ жойларига кўчага чиқишдан 30 дақиқа олдин суртиш лозим.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?