20:53 / 26.04.2019
5 725

Oʻzini osgan va “uksus” ichgan fermer (video)

Oʻzini osgan va “uksus” ichgan fermer (video)
Qoraqalpog‘istonning Beruniy tumanida 29 yoshli fermer 24 aprel kuni o‘z uyi molxonasida o‘zini osdi, deyiladi Ozodlik radiosida. Paxta o‘rniga handalak ekkani uchun fermerning yeri tortib olingan. Hushidan ketgan fermerni qarindoshlari o‘z vaqtida arqondan bo‘shatib olgani tufayli u omon qoldi. Beruniy tumani Ichki ishlar bo‘limi xodimi Ozodlik muxbiriga ''Lobar Shuhrat qizi'' fermer xo‘jaligi raisi Shuhrat Saparovning osish orqali o‘z joniga qasd qilishga uringani, og‘ir ahvolda tuman tibbiyot birlashmasiga yotqizilganini, hozirda ushbu holat yuzasidan tuman prokuraturasi surishtiruv olib boraëtganini bildirdi.

Beruniy tumani hokimligining Ozodlik suhbatlashgan xodimi fermerning yeri shu oyda ruxsatsiz ekin ekkani uchun olib qo‘yilganini tasdiqladi. Ozodlikka yo‘llangan videoda "Tez yordam" mashinasi ichidagi hushsiz fermerga shifokorlarning birinchi yordam ko‘rsatayotgani aks etgan. Videotasvirdagi fermer qarindoshlari "tez ërdamchilar"ga uning o‘zini osishdan oldin bir shisha uksus ham ichganini aytishadi. Videoda ko‘rinmagan fermerning otasi suiqasd sababiga izoh bera turib¸ "hokim ko‘p azob berib yubordi axir", - deydi.

Ozodlik bilan ismi ochiqlanmasligini so‘rab gaplashgan qarindoshlaridan biri 2005 yildan buyon ''Lobar Shuhrat qizi'' fermer xo‘jaligiga raislik qilaëtgan Shuhrat Saparov yerini tortib olgan hokimning ta’na-dashnomlariga chiday olmay o‘zini osganini aytadi. Bu suhbatdosh iddaosicha¸ tuman hokimi va hokimning qishloq xo‘jalik bo‘yicha muovini shu oyda bo‘lib o‘tgan majlisda fermerni paxta o‘rniga handalak ekkani uchun yeri olinganini bildirgan va uni haqoratlab fermerlar yig‘ilishidan haydab chiqargan. “2005 yildan buyon har yilgi davlat paxta, g‘alla va boshqa rejalarni ortig‘i bilan bajarib kelgan. Bu yil ozgina yerga handalak va poliz ekini ekkani uchun nega buncha xo‘rlandi?

Axir tuman hokimi oddiy xalqning qayg‘usi, holidan xabar olishi kerak emasmi? Handalak ekilgan polizini buzib paxta yoki boshqa narsa eksa bo‘ladi, lekin bir mushtipar ona yoki qarib qolgan, yoshi 70 dan oshgan otaga bolasini, ayoliga va ikkita hali go‘dak bolalariga otasini kim qaytarib bera olardi? Bunday xo‘rliklar yana qachongacha davom etadi?”, - deydi o‘zini osgan fermerning ismi sir qolishini istagan qarindoshi.

Aytilishicha, o‘zini osgan fermer "Tez yordam" mashinasida hushsiz ahvolda Beruniy tuman markaziy kasalxonasiga olib kelingan. Ozodlik bilan telefon suhbatida bu ma’lumotni tasdiqlagan kasalxona mutasaddisi¸ bemorning ahvoli haqida ma’lumot bera olmasligini aytdi. Beruniy tumani Ichki ishlar bo‘limi xodimi 29 yashar fermer o‘zini osish orqali joniga qasd qilishga uringani, lekin omon qolganini tasdiqladi. IIB xodimiga ko‘ra, ushbu holat yuzasidan tuman prokuraturasi surishtiruv olib bormoqda.

Ozodlik ''Lobar Shuhrat qizi'' fermer xo‘jaligi raisi hokimlikda tahqirlanganidan so‘ng o‘zini osgani haqidagi iddaolar yuzasidan Beruniy tumani hokimi Otabek Saparbayev va hokimning qishloq xo‘jaligi masalalari bo‘yicha muovini Anvar Yo‘ldoshevdan izoh olishga urindi. O‘zini Jahongir deb tanishtirgan hokim yordamchisi Ozodlikning bu so‘rovini qondirish uchun rahbarlarning o‘zi telefon qilishini va’da etdi, ammo 25 aprel oqshomigacha hokimlikdan qo‘ng‘iroq bo‘lmadi.

Beruniy tumani hokimining qishloq xo‘jaligi masalalari bo‘yicha muovini Anvar Yo‘ldoshevning mobil telefoniga ham kun davomida javob berilmadi. Beruniy tumani hokimligining Ozodlik gaplashgan rasmiylaridan biri Saparovning yeri ruxsatsiz ekin ekkani uchun olib qo‘yilganini tasdiqladi. ''Lobar Shuhrat qizi'' fermer xo‘jaligi raisi Shuhrat Saparov qarindoshlari ayni paytda hokim va uning muovinlari bosim va tazyiqlari ustidan O‘zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev qabulxonasiga shikoyat qilish niyatida.
Пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери тортиб олинган фермер ўзини осди

+18. ВИДЕОДА ТАЪБНИ ХИРА ҚИЛУВЧИ САҲНАЛАР МАВЖУД Пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери тортиб олинган фермер ўзини осди Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 29 ёшли фермер 24 апрель куни ўз уйи молхонасида ўзини осди. Ҳушидан кетган фермерни қариндошлари ўз вақтида арқондан бўшатиб олгани туфайли у омон қолди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими Озодлик мухбирига ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаровнинг осиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганини, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораëтганини билдирди. Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган ходими фермернинг ери шу ойда рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. Озодликка йўлланган видеода "Тез ёрдам" машинаси ичидаги ҳушсиз фермерга шифокорларнинг биринчи ёрдам кўрсатаётгани акс этган. Видеотасвирдаги фермер қариндошлари "тез ëрдамчилар"га унинг ўзини осишдан олдин бир шиша уксус ҳам ичганини айтишади. Видеода кўринмаган фермернинг отаси суиқасд сабабига изоҳ бера туриб¸ "ҳоким кўп азоб бериб юборди ахир", - дейди. Озодлик билан исми очиқланмаслигини сўраб гаплашган қариндошларидан бири 2005 йилдан буён ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалигига раислик қилаëтган Шуҳрат Сапаров ерини тортиб олган ҳокимнинг таъна-дашномларига чидай олмай ўзини осганини айтади. Бу суҳбатдош иддаосича¸ туман ҳокими ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалик бўйича муовини шу ойда бўлиб ўтган мажлисда фермерни пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери олинганини билдирган ва уни ҳақоратлаб фермерлар йиғилишидан ҳайдаб чиқарган. “2005 йилдан буён ҳар йилги давлат пахта, ғалла ва бошқа режаларни ортиғи билан бажариб келган. Бу йил озгина ерга ҳандалак ва полиз экини эккани учун нега бунча хўрланди? Ахир туман ҳокими оддий халқнинг қайғуси, ҳолидан хабар олиши керак эмасми? Ҳандалак экилган полизини бузиб пахта ёки бошқа нарса экса бўлади, лекин бир муштипар она ёки қариб қолган, ёши 70 дан ошган отага боласини, аёлига ва иккита ҳали гўдак болаларига отасини ким қайтариб бера оларди? Бундай хўрликлар яна қачонгача давом этади?”, - дейди ўзини осган фермернинг исми сир қолишини истаган қариндоши. Айтилишича¸ ўзини осган фермер "Тез ёрдам" машинасида ҳушсиз аҳволда Беруний туман марказий касалхонасига олиб келинган. Озодлик билан телефон суҳбатида бу маълумотни тасдиқлаган касалхона мутасаддиси¸ беморнинг аҳволи ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими 29 яшар фермер ўзини осиш орқали жонига қасд қилишга урингани, лекин омон қолганини тасдиқлади. ИИБ ходимига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормоқда. Озодлик ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси ҳокимликда таҳқирланганидан сўнг ўзини осгани ҳақидаги иддаолар юзасидан Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаев ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевдан изоҳ олишга уринди. Ўзини Жаҳонгир деб таништирган ҳоким ёрдамчиси Озодликнинг бу сўровини қондириш учун раҳбарларнинг ўзи телефон қилишини ваъда этди¸ аммо 25 апрель оқшомигача ҳокимликдан қўнғироқ бўлмади. Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевнинг мобиль телефонига ҳам кун давомида жавоб берилмади. Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийларидан бири Сапаровнинг ери рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаров қариндошлари айни пайтда ҳоким ва унинг муовинлари босим ва тазйиқлари устидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулхонасига шикоят қилиш ниятида. "Кошки шу билан зўравонликлар ва қистов, алдов йуллари билан қора меҳнат орқасидан кун кўриб келаëтган ишчи халқнинг ерларини олиб қўйишлар чекланса", - деди 25 апрель куни Озодликка гапирган фермер яқинларидан бири. Маҳаллий ҳокимлар тазйиғидан қўрқиб, ўз жонига қасд қилаётган фермерлар тўғрисида Озодлик аввал ҳам бир неча бор хабар қилган. Хусусан¸ ўтган ой Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фермер Раҳимов Шуҳратжон ўзини осган, лекин омон қолган эди. Озодлик билан суҳбатда Раҳимов ери ҳоким томонидан олиб қўйилгани, ҳоким ўзини ҳақорат билан мазах қилгани, 3 кун муҳлат бериб 4 гектар ерга ёнғоқ кўчати экишга топшириқ бергани, 38 миллион сўм сарфлаб ерга ёнғоқ экканидан кейин ҳоким экилган кўчатларни текислаб ташлашни талаб қилганини сўзлаб берганди.

Опубликовано Ozodlik Radiosi Четверг, 25 апреля 2019 г.


Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Fikrlar (0)


Yangiliklar » Hayot tarzi » Oʻzini osgan va “uksus” ichgan fermer (video)