Расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди
Адлия вазирлиги томонидан ҳукумат қарорига асосан Ўзбекистон ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш тизими йўлга қўйилди.

Биринчи босқичда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига доир таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш мумкин эди.

Эндиликда:
  • тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • бошқа расмий ҳужжатларга Ташқи ишлар вазирлиги томонидан апостил қўйиш бўйича давлат хизмати ишга тушди.

Мурожаатлар давлат хизматлари марказлари ва «Ягона портал» орқали қабул қилинади. Сўровномани кўриб чиқиш учун мурожаат этувчидан БҲМ 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммаси 90 фоизи ундирилади.

Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида (зарур ҳолларда, 10 иш куни ичида) кўриб чиқилади. Расмий ҳужжатга электрон апостил қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда апостил қўйиш рад этилади:
  • расмий ҳужжатда зарур реквизитлар ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахслар имзолари ҳамда муҳр, штамплар ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
  • расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?