17:07 / 24.09.2016
7 574

Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунда шу ҳақда батафсил маълумот берилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган янги 181-1 моддасига биноан, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:

а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонуннинг тўлиқ матни билан “Халқ сўзи” газетасида танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин