Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва БАА ўртасида сармоявий ҳамкорлик бўйича 15 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
13 январь куни Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатлар делегацияларига Ўзбекистон томонидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда БАА томонидан усбу давлатнинг энергетика ва инфратузилма вазири Суҳаил Моҳамед ал Мазруи бошчилик қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилдан буён БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда ва 2024 йил якунига кўра бу кўрсаткич 650 миллион долларга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда, шундан 114 таси қўшма корхона ва 223 таси 100 фоиз хорижий корхоналардир. 2023 йилда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга 1,08 миллиард доллар, 2024 йилда эса 1,5 миллиард доллардан ортиқ БАА инвестициялари ўзлаштирилди.
Биргаликда татбиқ этилаётган лойиҳалар анъанавий ва муқобил энергия, инфратузилма, кимё саноати, геология, IT, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларини қамраб олади.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
“Ўзбекистон—БАА” инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг инвестиция портфели бугунга келиб тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳани ташкил этмоқда. 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Бироқ эришилган натижалар икки давлатнинг иқтисодий салоҳиятини умуман акс эттирмайди, шу боис ҳамкорлик ҳажмини янада ошириш бўйича қўшимча комплекс чоралар кўрилмоқда.
Учрашувда сармоявий ҳамкорлик бўйича яна 15 та келишув имзоланди. Булар AMEA Power, Masdar, Solar Power Shine, M42, Burjeel” Holdings, IFFCO Group,“TWS, Alserkal Group, Metito, AD Ports, Jetex, Emirates Group ва бошқа компаниялар билан энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, сув таъминоти, транспорт, логистика соҳаларидаги инвестиция битимлари ва шартномалардир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ўзгидромет” 15 январга об-ҳаво прогнозини эълон қилди
“Бешагач” бозорининг ўрнида бизнес марказ қурилиши режалаштирилмоқда
Самарқандда метро қурилиши бошланиши мумкин
Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилади
Овчилик гувоҳномасини энди онлайн олиш мумкин бўлди
Тошкентда янги трамвай йўналиши қурилиши режалаштирилмоқда