Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди

1 дақиқа ўқиш558
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Фото: Президент матбуот хизмати
24 апрель куни Silk Road Samarkand мажмуасида президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Таъкидланишича, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Фаол ҳудудлараро мулоқотлар йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинув бўйича катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ҳамда Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишилди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шерикликка доир масалалар, шу жумладан «Марказий Осиё плюс» форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Давлат раҳбари Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида музокара ўтказилди
Учрашувда Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб «Тафаккур гавҳари» китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?