
Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси мамлакат элчихонаси кўмагида Данияда амалий хизмат сафари ўтказди. Бу сафар доирасида делегация аъзолари Дания Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат кенгаши, IFU Дания таъсир фонди ва бошқа таниқли компаниялар мутасаддилари билан муҳим музокаралар ўтказди. Йиғилишларда ветеринария, чорвачилик, сертификация, кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш йўналишларида келгусидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари UNIBIO компаниясининг Инновация маркази ва Viking Genetics корхонаси ишлаб чиқариш майдонларида ҳам бўлиб, бу ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишди. UNIBIO раҳбарияти билан Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқиш масаласида келишувга эришилди.
Viking Genetics ветеринария раҳбари эса, наслчиликда тажриба алмашиниш, селекция маркази ташкил этиш ва чорвадор-фермерлар малакасини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Самарқанд ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети талабалари учун Viking Genetics лабораторияларида қисқа муддатли ўқув-амалий машғулотлар ташкил этишга келишилди.
Томонлар ушбу ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда замонавий инновацияларни жорий этиш ва соҳа мутахассисларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаш борасида янги босқичга чиқишга келишиб олди.
Фото: Дунё «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар