Тошкентда дайди итлар учун замонавий бошпана барпо этилади

Тошкент шаҳрида қаровсиз итлар билан ишлашнинг замонавий ва тизимли механизмини йўлга қўйиш мақсадида ихтисослаштирилган бошпана ташкил етилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Шоукат Умрзоқов топшириғига мувофиқ ўтказилган махсус ишчи йиғилишда маълум қилинди. Мазкур йиғилишда шаҳар ҳокими аппарати раҳбари, «Ҳаёт» қаровсиз итлар бошпанаси асосчиси ва депутат Ирина Маткаримова ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок етди.
Тошкент шаҳрида қаровсиз итлар билан ишлашнинг замонавий ва тизимли механизмини йўлга қўйиш мақсадида ихтисослаштирилган бошпана ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов топшириғига мувофиқ шаҳар ҳокими аппарати раҳбари, «Ҳаёт» қаровсиз итлар бошпанаси асосчиси ва депутат Ирина Маткаримова, ободонлаштириш соҳаси ҳамда қаровсиз жониворларни тутиш хизмати раҳбарлари иштирокида махсус ишчи йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида пойтахтда дайди итлар учун ихтисослаштирилган бошпана барпо этиш, шунингдек, қаровсиз жониворлар билан ишлашнинг янги ва самарали тизимини жорий қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ҳокимликнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа фақат бошпана қуриш билан чекланмайди. Янги тизим қаровсиз ҳайвонларни хавфсиз ва инсонпарвар усуллар орқали тутиш, ветеринария кўригидан ўтказиш, эмлаш, стериллаш, даволаш, вақтинча сақлаш ҳамда уларга янги эгалар топиш каби муҳим йўналишларни ҳам қамраб олади.
Шу билан бирга, қаровсиз ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш, жамиятда уларга нисбатан масъулиятли муносабат маданиятини шакллантириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳам янги тизимнинг устувор вазифалари сифатида белгиланган.
Йиғилиш якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Уни ҳаётга татбиқ этиш жараёнига соҳа мутахассислари, ветеринария шифокорлари, жамоатчилик ва кўнгиллилар ҳам жалб қилиниши режалаштирилган.
Пойтахт ҳокимлиги аҳоли, уй ҳайвонлари эгалари ҳамда жамоат ташкилотларини ҳайвонларга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш, шафқатсизлик ҳолатларига бефарқ бўлмаслик ва уларни ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди.






























Изоҳлар 0
…