date

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ишдан олинди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ишдан олинди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч амалдори ишдан олинди.

Президентининг фармони билан Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Бундан ташқари, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ишдан олинди