date

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги келишув кучга кирди

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги келишув кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025-йил 30-июл куни ПҚ–238-сонли “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра, икки давлат ўртасида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир нечта халқаро ҳужжатлар расман тасдиқланди.

Қарорга асосан, 2025-йил 12-март куни Франциянинг Париж шаҳрида Ўзбекистон Ҳукумати ва Франция Ҳукумати ўртасида имзоланган қуйидаги шартномалар кучга кирди:

Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим — Унга кўра, икки мамлакат дипломатлари қисқа муддатли сафарлар давомида визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари учун меҳнат фаолиятига рухсат — Бу битим асосида дипломатик миссия аъзоларининг оила аъзолари Францияда ёки Ўзбекистонда ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин.

Мазкур шартномаларни амалиётга жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига ушбу шартномаларнинг ижросини таъминлаш, уларнинг амалдаги қўлланилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Мазкур келишув икки давлат ўртасидаги сиёсий ва дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги келишув кучга кирди