Ўзбекистон ва қўшни Қирғизистон ўртасидаги савдо муносабатлари йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки ярмида Қирғизистон Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бирига айланган.
Хусусан, гиламчилик соҳасида икки давлат ўртасидаги савдо айирбошлаш юқори суръатда ривожланмоқда. 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга умумий қиймати 10,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 3,6 миллион м² гилам экспорт қилган.
Экспорт қилинган гиламнинг катта қисми айнан Қирғиз Республикасига тўғри келади — 1 миллион 86 минг м². Бу эса Ўзбекистоннинг гилам маҳсулотлари учун Қирғизистон энг йирик бозорлардан бири эканини кўрсатади.
Қуйида Ўзбекистондан гилам импорти бўйича етакчи бешта давлат рўйхати:
-
Қирғизистон – 1 086 минг м²
-
Озарбайжон – 969 минг м²
-
Афғонистон – 725 минг м²
-
Россия – 429 минг м²
-
Қозоғистон – 334 минг м²
-
Бошқа давлатлар – 61 минг м²
Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликдаги имкониятлари тобора кенгайиб бораётганини англатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!