Қозоғистондаги концертда аёл рўмолини ечиб, Пресняковни ўпмоқчи бўлди (видео)

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида россиялик таниқли хонанда Владимир Пресняковнинг концерти вақтида ноодатий воқеа юз берди. Томошабин аёллардан бири саҳнага чиқиб, санъаткорни ўпишга уринди. Бу ҳақда КрисПи | Казахстан хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аввал рўмол ўраган аёл саҳна олдида рақсга тушаётгани кўринади. Кейин у хонандага яқинлашиб, бошидаги рўмолини ечади ва Пресняковни ўпмоқчи бўлади. Бироқ хонанда сўнгги лаҳзада ортга чекиниб, аёлнинг бу уринишига йўл қўймайди.
Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар аёлнинг хатти-ҳаракатини танқид қилган бўлса, бошқалар воқеага ҳазил билан муносабат билдирди. Шунингдек, айримлар бу ҳолат олдиндан уюштирилган чиқиш бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ ҳозирча бу фикрни тасдиқловчи маълумот йўқ.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…