Тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

Тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги йўл тайёргарлик ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, иссиқлик тармоқлари қувурларини янгига алмаштириш мақсадида Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчаси Шухрат чорраҳасидан Чилонзор метро бекати чорраҳасига қадар 18-августдан 30-августгача, яъни 10 кун муддатга йўлнинг қатнов қисми ёпилади.

"Йўловчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз", деб айтилади хабарда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар