Ўзбекистонда эртага ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади

1 дақиқа ўқиш8
Ўзбекистонда эртага ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 16 ноябрь, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Прогнозга кўра, аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, айрим жойларда эса туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кечаси ҳарорат 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 12–17 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2–7, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди. Баъзи ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида республика бўйича нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. Ҳарорат кечаси 5–10, кундузи 17–22 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Кечаси ҳарорат 2 даража совуқдан 5 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?