date

Ўзбекистон банкларида ахборот хавфсизлиги талаблари янги босқичга ўтди

Ўзбекистон банкларида ахборот хавфсизлиги талаблари янги босқичга ўтди

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар ҳақида янги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу низомга кўра, банклар ва уларнинг филиалларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида хизмат ташкил этилиши шарт. Хизматнинг асосий мақсади банкнинг ахборот активларини ҳимоя қилиш, тўлов маълумотларининг ноқонуний ўзгартирилишини олдини олиш ва банк ҳамда унинг мижозларига зарар етказилишининг олдини олишдир.

Банклар ўз ички сиёсатларини ишлаб чиқиши ва уларни тасдиқлаши керак, шунингдек, уларнинг тизимларида маълумотлар базаси созламалари тўғри бўлиши лозим. Бундай талабларнинг амалга оширилиши банкларнинг ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва киберҳужумлар ҳамда бошқа хавф-хатарлар олдини олишга хизмат қилади.

Банклар шунингдек, қуйидаги хавф-хатарлардан сақланишлари лозим:

  • Маълумотлар базасига рухсатсиз кириш;
  • Администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш;
  • Маълумотлар базасининг тизим файлларига рухсатсиз кириш;
  • Зарарли дастурларни ўрнатиш;
  • Маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш.

Тармоқлараро экран қурилмалари ва прокси-серверларнинг электрон баённомалари Хизмат томонидан доимий равишда таҳлил қилинади. Агар ташқи ҳужум аниқланса, дарҳол Марказий банкка хабар берилади. Бундай чора-тадбирлар мамлакатда банкларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ва киберхавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон банкларида ахборот хавфсизлиги талаблари янги босқичга ўтди