date

Ўзбекистон ва Қатар мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтирди

Ўзбекистон ва Қатар мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири шайх Сауд бин Абдураҳмон бин Ҳасан бин Али Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Томонлар учрашувда минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари, мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Бахтиёр Саидов учрашув якунларида: “Қатар билан ҳарбий соҳада тажриба ва билим алмашиш, минтақавий хавф-хатарлар фонда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдик”, — дея таъкидлади.

Учрашув чоғида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Икки томон Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида янгича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Музокаралар икки мамлакат манфаатлари ва минтақавий барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қатар мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтирди