date

UGaz орқали газ қуйиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди

UGaz орқали газ қуйиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди

Ўзбекистонда газдан фойдаланишни назорат қилиш ва шaффофлаштириш мақсадида янги UGaz ахборот тизими ишга туширилди. Бу тизим “Yagona integrator – Uzinfocom” томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятини реал вақтда назорат қилишга хизмат қилади.

UGaz тизимини жорий этиш 2024 йил 6 июлда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида амалга оширилмоқда. Энди газ қуйиш шохобчаси лицензия олиши учун ушбу тизимдан фойдаланиши шарт этиб белгиланди.

Тизимнинг асосий вазифалари:

  • Газ қуйиш жараёнини реал вақтда қайд этиш;
  • Қўлда юритиладиган ҳисоб-китобларни камайтириш;
  • Ноқонуний фаолиятларни аниқлаш;
  • Техник хавфсизликни таъминлаш;
  • Хизмат шаффофлигини ошириш.

Машина АГТКШга кириши билан, унинг техник кўриги амалда эканлиги, баллони рўйхатдан ўтган-ўтмагани, ёнилғи турининг мослиги каби маълумотлар автоматик равишда текширилади. Агар муаммо аниқланса, оператор дарҳол хабардор қилинади.

Шу билан бирга, шохобчадаги ҳар бир колонка ва ходим фаолияти ҳам UGas орқали назорат қилинади. Тизим Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Energonazorat”, OneID, “Тошшахартрансхизмат” каби идоралар билан тўлиқ интеграция қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » UGaz орқали газ қуйиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди