Ёқилғи қуйиш шохобчаларида 46 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

1 дақиқа ўқиш87
Ёқилғи қуйиш шохобчаларида 46 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Ўзбекистонда барча турдаги 6 196 та ёқилғи қуйиш шохобчаси инвентаризациядан ўтказилди. Текширувлар натижасида саноат, ёнғин ва қурилиш хавфсизлиги соҳаларида жами 46 737 та қоидабузарлик аниқланган.

Камчиликларнинг катта қисми саноат ва техник хавфсизлик билан боғлиқ. Ушбу йўналишда 25 мингдан ортиқ эътироз қайд этилган. Айрим шохобчаларда эса хавфсизликка жиддий таъсир кўрсатадиган нуқсонлар топилган.

Шу сабабли 464 та ёқилғи қуйиш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Улар аниқланган жиддий камчиликлар бартараф этилгандан кейингина ишини қайта бошлаши мумкин.

2026 йил сентябрига қадар хавфсизлик меъёрларига жавоб бермайдиган хавфли объектлар рўйхатини шакллантириш режалаштирилган. Кейинчалик бундай шохобчаларни босқичма-босқич хавфсиз ҳудудларга кўчириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрдан фойдаланиш муддати тугаган босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш тақиқланади. Янги тартиб ёқилғи қуйиш шохобчаларида техник хавфсизликни кучайтиришга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?