Тошкентда 1,3 млрд сўмдан ортиқ газ талон-торож қилингани аниқланди

Тошкентда 1,3 млрд сўмдан ортиқ газ талон-торож қилингани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Юнусобод туманларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура маълумотига кўра, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар 1,3 млрд сўмдан ошган.

Яшнобод туманида «О. Ф.» МЧЖга қарашли нотурар бино текширилганда, газ ҳисоблагич ишига аралашилгани маълум бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат орқали 956 млн сўмлик зарар етказилган.

Шу тумандаги «А. Ф.» МЧЖга тегишли дўконда ҳам шунга ўхшаш қоидабузарлик қайд этилган. Бу ерда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 331 млн сўмлик зарар ҳисобланган.

Юнусобод туманида эса фуқаро В. А. ўзига тегишли объектни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улагани аниқланган. Бу ҳолат бўйича ноқонуний истеъмол қилинган газ қиймати 84 млн сўм деб баҳоланган.

Ҳар бир ҳолат юзасидан назорат тадбирлари ва ҳуқуқий баҳолаш ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар