2025 йил 21 октябрь куни C/2025 A6 (Lemmon) номли комета Ерга нисбатан энг яқин масофага яқинлашади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди. Маълумотларга кўра, комета билан Ер орасидаги масофа тахминан 90 миллион километрни ташкил этади.
Айни пайтда фазовий жисм сайёрамиздан тахминан 200 миллион километр узоқликда бўлиб, у кунлик 5 миллион километр тезликда Ерга яқинлашмоқда. Таъкидланишича, комета аввалги ҳисоб-китоблардан фарқли ўлароқ, анча тез ёрқинлашмоқда.
Астрономлар октябрь бошларида унинг ёрқинлиги 5 юлдуз катталигига етиши мумкинлигини айтмоқда. Бундай даражадаги кометани оддий дурбин ёки очиқ тунги осмонда шоҳқор кўз билан ҳам кузатиш мумкин бўлади.
3 октябрь кунида Ер ва комета ўртасидаги масофа 150 миллион кмгача қисқаради, 21 октябрь куни эса у энг яқин нуқтага етади. Кометанинг максимал ёрқинлиги октябрь охири ва ноябрь бошларида кузатилади. Агар унинг ёрқинлиги 2–4 юлдуз даражасигача етса, уни осмонда оддий кўз билан ҳам аниқ кўриш мумкин бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!