Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида самарали меҳнат қилган Исмоил Жўрабеков 94 ёшида оламдан ўтди.
Ислом Каримов даврида муҳим давлат вазифаларини бажарган Жўрабеков юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган арбоб сифатида тарихда қолади.
Марҳум ўз хотираларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти унга Афғонистон билан боғловчи кўприкни портлатиб юборишни буюргани, аммо у бу қарорни амалга оширмаганини ва шу орқали икки халқ ўртасидаги алоқаларни сақлаб қолганини айтиб ўтган эди.
Жўрабековнинг ҳаёти ва фаолияти мамлакатимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, унинг номи кейинги авлодлар учун ҳам ибрат бўлиб қолиши шубҳасиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!