date

Нима сабабдан Россия ва Украина ҳисоблагичларига расман тақиқ қўйилди?

Нима сабабдан Россия ва Украина ҳисоблагичларига расман тақиқ қўйилди?

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ўтказилган текширув давомида Россияда ишлаб чиқарилган “Эко ном” ва Украинадаги “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлар аниқланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш назорати инспекцияси томонидан ўтказилган таҳлиллар уларнинг амалдаги стандартларга жавоб бермаслигини кўрсатди.

Ушбу ҳисоблагичлардан фойдаланиш натижасида:

  • сув сарфи нотўғри қайд этилиши;
  • статистик маълумотлар бузилиши;
  • ресурсларни режалаштиришда хатоликлар;
  • сувдан ортиқча фойдаланиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Шу сабабли, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган бу русумдаги ҳисоблагичларни сотиш ва фойдаланиш тақиқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нима сабабдан Россия ва Украина ҳисоблагичларига расман тақиқ қўйилди?