Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пастлади

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пастлади

Ўзбекистон паспорти Henley Passport Index халқаро рейтингида 82-ўринни эгаллади. Бу апрель ойидаги натижага нисбатан 9 поғона паст. Бу ҳақда 22 октябрь куни янгиланган рейтинг маълумотларига таяниб, Tafs.uz хабар берди.

Янги рейтингда Ўзбекистон Буркина-Фасо ва Того билан бир хил ўринни эгаллаган. Мамлакат фуқаролари 57 та давлат ва ҳудудга олдиндан виза олмасдан ёки борган жойида виза расмийлаштириб сафар қилиши мумкин.

Рейтингда Сингапур биринчи ўринда турибди. Унинг паспорти эгалари 193 та йўналишга визасиз сафар қилиш имконига эга. Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан эса Афғонистон жой олган — унинг фуқаролари 22 та йўналишга визасиз ёки борган жойида виза олиб сафар қилиши мумкин.

Henley Passport Index давлат паспортларини улар эгалари олдиндан виза олмасдан бориши мумкин бўлган йўналишлар сонига қараб баҳолайди. Рейтинг халқаро сафарлар учун паспорт тақдим этадиган имкониятларни таққослашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар