date

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга иккита совға берди, улар нима эди?

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга иккита совға берди, улар нима эди?

Вашингтонда бўлиб ўтган расмий учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампга иккита совға тақдим этди, деб хабар берди Газета.

Оқ уйда ўтган музокаралар пайтида стол устида Регистон мажмуасининг тилла рангдаги кичик макети кўринди. Бу совға Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва миллий қадриятларини ифодаловчи рамзий инъом сифатида тақдим этилган.

Шунингдек, президент Мирзиёев Трампга 1987-йилда нашр этилган “Тhe Art of the Deal” номли китобни ҳам топширди. Ушбу асар Доналд Трампнинг журналист Toni Shvarts билан ҳаммуаллифликда ёзилган биринчи китоби бўлиб, унда Трампнинг бизнес тажрибаси ва ҳаёт фалсафаси акс этган.



Трамп бу китобни ўзининг энг севимли асарларидан бири деб атаган ва уни “Инжилдан кейинги энг муҳим китобим” дея таърифлаган эди.

Икки етакчининг учрашуви рамзий совғалар, маданий эҳтиром ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтди. Ўзбекистон томонидан тақдим этилган Регистон макети эса икки давлат ўртасидаги тарихий яқинлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида талқин қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга иккита совға берди, улар нима эди?