date

Тошкентда 14–17 ноябрь кунлари айрим йўллар ёпилади

Тошкентда 14–17 ноябрь кунлари айрим йўллар ёпилади
Тошкент шаҳрида 14–17 ноябрь кунлари бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилгани сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар берди ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, юк автомобилларининг шаҳарга кириши ва шаҳар ичидаги ҳаракати тўхтатилади. Ҳаракат бутунлай эмас, балки айрим кўчаларда маълум соатларда қисман чекланади, ҳайдовчилар учун эса айланма йўллар ташкил этилади.

15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Ганга кўприги кесишмасидан Зарқайнар кўчасигача бўлган йўл ёпилади. Айланма йўл сифатида Себзор ва Нурафшон кўчалари тавсия этилади.

Шунингдек, 15 ноябрь куни соат 09:00 дан 19:00 гача Қорасарой кўчаси бўйлаб ҳаракат чекланади. Ҳайдовчилар Нурафшон ва Кичик ҳалқа йўли орқали ҳаракатланишлари мумкин.

16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Фурқат кўчалари оралиғидаги йўл қисман ёпилади. Айланма ҳаракат Ботир Закиров, Алишер Навоий ва Бешёғоч йўналишлари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, 16 ноябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача Фурқат кўчасидан Хадра майдонигача бўлган иккинчи даражали йўл ёпилади.

Пойтахтда ўтказиладиган халқаро тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча ҳайдовчилардан ҳаракат чекловларига амал қилиш сўралган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 14–17 ноябрь кунлари айрим йўллар ёпилади